Malibu ва Tracker автомобилларига чегирма эълон қилинди

Malibu ва Tracker автомобилларига чегирма эълон қилинди

UzAuto Motors компанияси Malibu Turbo ҳамда Tracker Premier AT автомобилларига байрамона чегирма жорий қилди.

Ушбу моделдаги автомобиллар учун 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширган харидор 20 миллион сўмгача чегирмага эга бўлади.

Компания томонидан тақдим этилаётган чегирмали нархлар қуйидагича:

  • Malibu Turbo 2,0 — 302 млн сўм ўрниги 282 млн сўм
  • Malibu Turbo 1,5 —270 млн сўм ўрнига 250 млн сўм
  • Tracker Premier AT —  215 млн сўм ўрнига 190 млн сўм.

Чегирмалар 10 сентябрга қадар амал қилади. 

35