Маълумотнома эвазига пахта тердирмоқчи бўлган раис жаримага тортилди

Маълумотнома эвазига пахта тердирмоқчи бўлган раис жаримага тортилди

Қорақалпоғистонда Маълумотнома эвазига пахта тердирмоқчи бўлган МФЙ раиси жаримага тортилди.

Меҳнат вазирлиги хабарида қайд этилишича, Тахиатош тумани “Айдын жол” МФЙ раиси Б.А. кам таъминланганлик ҳақидаги маълумотномани олиш учун келган фуқарога маълумотнома учун теримга чиқиш шартини қўйган.

Ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган ўрганиш натижасида ҳақиқатан қонун бузилганлиги аниқланган.

Маҳалла раиси Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисми билан 6 690 000 сўм миқдорда жаримага тортилган.