2022 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонда 126 474 та енгил автомобиллар ишлаб чиқарилган.
Уларнинг сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 40 680 тага ошган, деб ёзмоқда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати.
2022 йилнинг январь-май ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми эса қуйидагича:
— Автомобил бензини – 475 минг тонна
— Кўмир – 2,1 миллион тонна
— Нефт – 318 минг тонна
— Газ конденцати – 555 минг тонна
— Енгил автомобиллар – 126 474 дона
— Автобус – 376 дона
— Юк автомобиллари – 1596 дона
— Автомобил двигателлари – 94,1 минг донани ташкил этмоқда.