23 апрель мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 132 минг 226 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан 1-босқич эмланганлар 15 минг 904 нафарни, 2-босқич эмланганлар 12 минг 643 нафарни, 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 103 минг 679 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 50 миллион 978 минг 848 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан 1-босқич эмланганлар 20 169 153 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 16 206 837 нафарни, 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 14 602 858 нафарни ташкил қилди.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни Самарқанд вилояти (16 357 доза), Қашқадарё вилояти (13 420 доза), Тошкент вилояти (12 830 доза) банд қилди.
Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 94 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 76,1 фоизга етган.