Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Мана сизга "свежий" факт Шерзод ака!" Расул Кушербаев
20.01.2021 09:42,  
952

Мораторий муддати узайтирилмади. Сергелида эса дарахтларни очиқчасига  қўпориш ташлаш бошлаб юборилди. Қайралган арралар, техникалар ишга тушди. Бу ҳақида депутат Расул Кушербаев ёзиб, вазиятдан ташвишланаётганини билдирди.

"Олдинда кўплаб қурилишлар бор. Афсус... Дарахт кесмай қурилиш қилиш ҳам мумкин. Бироқ биздамас, бўлмасам қурувчи ва архитекторларимиз қийналиб қолишади. Келажакнимас, қурилишдан бугун фойда қиладиганларни ўйлаш керак. Шундаймасми Шерзод ака....

Айтганча, ҳудудларни ривожлантириш ва қурилишга қарайдиган катта котибият мудири  ҳурматли Шерзод Абидовга қурилиш баҳона Сергелида дарахтлар қўпориб ташланганлигини эслатиб юборсак. Улар мендан  аниқ фактлар сўраган экан. Мана "свежий" факт. Буни ТВ ва интернет орқали ҳам кўриш мумкин. Монтажмас, ҳақиқий.
Энди доимий Сизга юбориб, маълум қилиб турамиз, фактлар кўп.

Ишқилиб дарахтларсиз келажак сари кетмасак бўлди". - дея ёзиб қолдирган депутат.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан