Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Манба: Аҳмадбой пулларни уч йил ичида қайтаришга ваъда берди
21.06.2016 18:10,  
4

Тошкент вилояти Чиноз туманидан бўлган, молиявий пирамида асосчиси Аҳмадбой Турсунбоевнинг уйи олдида пирамидага пул тиккан юзга яқин одамлар тўпланишди. Оломон Аҳмадбойдан унга берилган пулларни қайтаришни талаб қилмоқда, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон.

Гувоҳнинг сўзларига қараганда, одамлар Аҳмадбойнинг уйдан чиқишини талаб қилиб, шовқин-сурон кўтарганлар. Охир оқибат, жабрдийдалар қаршисига фирибгарликда айбланаётган "Мавродийнинг шогирди" дея ном олган Аҳмадбойнинг вакили чиққан. Вакилнинг сўзларига қараганда, "Аҳмадбой ҳозирда уй қамоғида, шу боис олдиларингга чиқа олмайди. Аҳмад Турсунбоев пулларни ҳаммага уч йил давомида қайтаради", деб айтган.

Эслатиб ўтамиз, Турсунбоев — Тошкент шаҳри Чиноз туманида жойлашган “Чиноз халол чорва" ҳамда "Чиноз авто Ҳамкор" корхоналари таъсисчиси. Аҳмад Турсунбоев ва унинг ходимлари аҳолидан йилига камида 100 фоизлик дивиденд ваъдаси билан миллий ва чет эл валюталарини олиш билан шуғулланиб келган. Ва шу билан бирга уларга пуллари қайтарилиши ҳақида ҳеч қандай кафолат бермаган. Бундан ташқари, томонлар келишувига мувофиқ, бирор кор-хол рўй берган тақдирда, пул берган инсоннинг яқинлари пуллар қайтарилишини талаб қилишга ҳақли бўлмаган. Турсунбоев, йилига 40% устама ҳақи эвазига чет эл валютасини қарз бериш билан ҳам шуғулланган.

Бу операцияларда иштирок этган одамлар сони бир неча ўн мингни ташкил қилади. Аҳмадбойга пул берган одамлардан бири, репортажда, Турсунбоевга 8 миллион сўм топширганини, бу пуллар унга 10 ойдан сўнг 16 миллион сўм тарзида — ойига 1,6 миллион сўмдан — қайтарилиши ваъда қилингани ҳақида гапирди.
Турсунбоевнинг молиявий ёрдамчиси интервьюда кунлик айланма 3-4 миллиард сўм ва 1 млн долларни ташкил қилгани ҳақида гапирди.
Ойлик фоиз тўлови эвазига, аҳолидан нақд пуллардан ташқари, автомобиллар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар ҳам  қабул қилинган.
Ишчи дафтарларда битилган ёзувларни ҳисобга олмаганда, бу олди-бердиларнинг биронтаси расмий ҳужжатларда қайд этилмаган.

Аҳолидан олинган маблағларнинг бир қисмига чет элдан турли товарлар ва қимматбаҳо буюмлар олиб келиниб, тадбиркорларга устама фоиз эвазига тарқатилган. Репортажда айтилишича, Турсунбоев бу пуллардан ўзи учун қимматбаҳо автомобиллар харид қилган, шоҳона бошпана қурган.

Турсунбоев ва унинг яқинлари уйларида, шунингдек, "бой"га қарашли фирмаларда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, ашёвий далил сифатида 13,139 миллиард сўм ҳамда 7,9 миллион АҚШ доллари олиб қўйилган.

Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан