«Манчестер Сити»​ еврокубоклардан четлатилди ва катта жаримага тортилди

«Манчестер Сити»​ еврокубоклардан четлатилди ва катта жаримага тортилди

УЕФА “Манчестер Сити” клубини молиявий фэйр-плей қоидаларини бузган деб топди ва еврокубоклардан икки мавсумга четлатди.

УЕФАнинг расмий хабарига кўра, клуб 30 миллион евро миқдорида жаримага ҳам тортилган. “Манчестер Сити” 2012-2016 йилларда ҳомийлардан олган даромадларини ошириб кўрсатиб, лицензиялаш ва молиявий фэйр-плей қоидаларини жиддий тарзда бузган ва бу билан УЕФАни чалғитган.

Шунингдек, бу қарор устидан “Манчестер Сити” Спорт арбитраж судига шикоят бериши мумкинлиги маълум қилинди.