Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Манчестер Сити» «Лестер»дан нақд 5 та гол ўтказиб юборди (видео)
28.09.2020 15:27,  
1713

Англия Премьер-лигаси 3-тури доирасида гранд клублар иштирокидаги голларга бой баҳслар давом этди. Куннинг марказий баҳси «Манчестер Сити» ва «Лестер» ўртасида ўтиб, меҳмонларнинг кутилмаган йирик ғалабаси билан якунига етди.

Ҳисобни Маҳрез ажойиб голи билан очган бўлишига қарамай, кейинги дақиқаларда Варди 2та пенальти ва ўйиндан киритилган голи билан ҳет-трикни расмийлаштириб, жамоасини олдинга олиб чиқди – 1:3.

77-дақиқада Меддисон жарима майдони ташқарисидан йўлланган жуда кучли ва аниқ зарбаси билан ҳисобни 1:4га етказган бўлса, 84-дақиқада Аке «Сити»даги илк голини киритиб фарқни бироз қисқартирди – 2:4.

88-дақиқада эса «тулкилар» ўйиндаги 5-голларини киритишди. Медиссон Менди томонидан қўполлик билан тўхтатилгани учун белгиланган пенальтини Тилеманс Эдерсон дарвозасига жойлаб қўйди – 2:5.

Брендон Рожерс жамоаси кетма-кет 3-ғалабасига эришиб, 9 очко билан 1-ўринга чиққан бўлса, «Сити» 3 очкоси билан 13-ўринда қолди. Бу Гвардиола шогирдларининг мавсумдаги илк ва қақшатқич мағлубияти бўлди.

АПЛ. 3-тур.  Манчестер Сити – Лестер 2:5

Голлар: 1:0 – 4 Маҳрез, 1:1 – 37, пенальти Варди, 1:2 – 54 Варди, 1:3 – 58, пенальти Варди, 1:4 – 77 Меддисон, 2:4 – 84 Аке, 2:5 – 88, пенальти Тилеманс.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан