Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Манфий савдо баланси ошди – доллар нархи ҳам
17.01.2020 17:41,  
878

Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмаси ўтган йилга нисбатан 26,2 %га ошиб, $42,2 млрдни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳисоботида маълум қилинган.

Ташқи савдо ҳажми

Ҳисоботга кўра, ўтган йили Ўзбекистондан экспорт 28 фоизга ўсиб, 17,9 миллиард долларга етган, импорт эса 24,3 миллиард долларга етган (+ 25%). Шунга кўра ташқи савдо айланмасининг салбий салдоси 6,4 миллиард долларни ташкил этди - бу аввалги 5,3 миллиард долларга тенг эди.

Ўзбекистон экспортёрлари 42 та мамлакатлар бозорларига 206 та янги турдаги маҳсулотлар экспорт қилган.

Кўп нарса ўзгаришсиз қолган

Ҳамон асосий ташви савдо ҳамкорларимиз Хитой (18.1%), Россия (15.7%), Қозоғистон (8%), Корея (6.5%) ҳамда Туркия (6%).

Асосий экспорт товарлари ҳам деярли ўзгармаган: олтин ва қимматбаҳо металлар (28,5 %), хизматлар (19,9%), энергия ташувчилар (14,1%), тўқимачилик маҳсулотлари (9,1%), озиқ-овқат маҳсулотлари (8,5%).

Асосий импорт маҳсулотлари: асбоб-ускуналар (23,1%), транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлар (10,8 %), хизматлар (10%), қора металлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар (9,1%), электр жиҳозлари (5,5%).

Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20та йирик ҳамкор давлатлар орасида 5та мамлакат - Қирғизистон, Афғонистон, Тожикистон, Эрон ва Франция  билан ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдоси кузатилмоқда.

Доллар қарийб 14 %га қимматлашган

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотларига кўра, 2019 йил давомида миллий валютанинг АҚШ долларига нисбатан алмашув курси йил бошига нисбатан 13,9 фоизга қадрсизланди (8341 сўм/долл.дан 9501 сўм/долл.гача).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан