Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мақсад хусусий таълимни ривожлантиришми ёки...
15.07.2022 15:02,  
242

“Айрим шаҳар мактабларида битта синфда 45-50 тагача бола тарбияланаётганидан яхши хабардорман. Давлат боғчасига фарзандини бераман деб, ойлаб, ҳатто йиллаб навбат кутаётган оилалар ҳам бор.

Шу боис, фарзандларини хусусий боғча ва мактабга берган ота-оналар, енгилликлар беришимизни кутаяпти.

Энди, хусусий мактаб ва боғчалар учун, ойлик 3 миллион сўмгача тўловдан даромад солиғи олинмайди. Бу – ҳар бир фарзанд тўловидан ойига 400 минг сўмгача маблағ рўзғорда қолади, дегани”.

2021 йилнинг октябр ойида бўлиб ўтган Тошкент шаҳридаги сайловчилар билан учрашувда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг таълим сифати тўғрисидаги ушбу нутқи жорий йилнинг 1 апрель санасига келиб ўз тасдиғини топди.

Эндиликда қонун билан тасдиқланган Тараққиёт Стратегияси ва уни амалга оширишга оид ушбу Давлат дастурида  айнан юқоридаги муаммога энг самарали ечимлардан – хусусий мактаб ва боғчалар сонини оширишни рағбатлантириш назарда тутилган. Мазкур дастурга асосан, 2022 йил 1 апрелдан бошлаб нодавлат мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилиши белгиланмоқда. Ушбу саъй ҳаракатлар мамлакатда таълим соҳаси янада ривожланиб, хусусий таълимга бўлган талаб ҳам кундан кунга ортиб боришига сабаб бўляпти.

Айни вақтда жойларда таълим сифати ва шароити талабга жавоб бера оладиган хусусий мактаб ва боғчаларнинг ўртача нархи 1 миллион сўмдан 2.5 миллион сўмгачани ташкил этади. Шаҳар ҳудудларида эса бундан ҳам юқори. Шунингдек, боланинг кийим-кечаги, ўқув қуроллари ҳамда кунлик харажатини ҳам инобатга оладиган бўлсак, бир бола учун ойига энг камида 5 миллион сўм миқдорда харажат сарф қилинади. Агар оилада 2 та шундай фарзанд бўлса ушбу сумма икки баробарга кўпаяди. Кўриниб турибдики, давлат маошидан кун кечирадиган оила бу маблағни қоплашга қурби етмайди.

Шунингдек, фарзанди хусусий мактаб ёки боғчаларда таълим олишни истайдиган оилалар сони ошиши табиийки бундай муассасаларга бўлган талабни ҳам оширади. Бу эса ўз навбатида хусусий мактаб ва боғчалар сонининг ҳам кескин равишда ошишига олиб келади. Кичик тадбиркорлар бундай имкониятдан унумли фойдаланиб қолишяпти. Асосий томонлардан яна бири шундаки, талаб ўсган жойда таклиф ҳам юқори бўлади. Яъни бундай муассасалар сони ошгани сайин, иш ўринлари ҳам кўпайиб боради. Яхши ўқитувчиларга бўлган талаб ошиб, уларнинг маоши ва ижтимоий мавқеининг ортишига сабаб бўлади

Нодавлат мактаб ва боғчалар сонининг кўпайиши ўз навбатида ўзаро рақобат муҳитини яратади ва натижада фарзандларимизга таклиф этилаётган таълим сифати ҳамда таълим шароитлари юқори даражада бўлади. Қолаверса, бундай ташкилотлар сони кўпаявергач, ўзларига жалб этиш учун, яъни ҳозирги кун тилида айтганда реклама сифатида ота-она ва болаларга турли енгилликлар яратила бошланади. Бу енгиллик ҳам молиявий ҳам маънавий томондан бўлиши мумкин.

Энг асосийси эса, болалар эндиликда фақат давлат мактабларига эмас, хусусий мактабларга ҳам  бориш имкониятлари мавжуд экан, бир синфда тиқилиб 40-45 та боланинг ўқишига сира ҳам ҳожат йўқ.

 

Барчиной СУБХОНБЕРДИЕВА, sof.uz мухбири.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан