Марғилонда 20 ёшли фуқаро танишини ертўлада пичоқлади

Марғилонда 20 ёшли фуқаро танишини ертўлада пичоқлади

Фарғонада танишини пичоқ билан жароҳатлаган 20 ёшли фуқаро қўлга олинди.

ИИВ хабарига кўра, Марғилон шаҳридаги “Ипак йўли” МФЙда яшовчи 20 ёшли Я.С. Б.Марғилоний кўчасида жойлашган “Ойгул” савдо марказининг ертўласида ўзаро жанжал оқибатида таниши, “Галатой” МФЙда яшовчи 21 ёшли А.И.ни пичоқ билан жароҳатлаган.

Натижада А.И. касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Я.С.  ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.