Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Мариупол ва Азовсталдаги заводлардан яна 500 украиналик қутқарилди
6.05.2022 18:25,  
148

Украина президенти офисининг раҳбари Андрей Ермак Мариупол ва Азовсталдаги пўлат заводларидан яна 500 нафар украиналикни қутқарганликларини маълум қилди.

Андрей Ермак ўзининг Телеграм ҳисоби орқали берган баёнотида, Мариупол ва Азовсталдан инсонларни қутқариш учун мураккаб шароитларда яна бир эвакуация амалиётини тамомлаганликларини қайд этди ва бу ҳақида шунингдек:

«Тинч аҳолидан қарийб 500 кишини қутқара олдик».- деди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига (БМТ) ҳамкорлиги учун миннатдорчилик билдирган Ермак, Украинанинг тинч аҳоли ва аскарларини қутқариш учун эвакуация ишларини давом эттиришини ҳам ўз сўзига илова этди.

Украина, Россияни Донетск билан Луганск вилоятларини тўлиқ назорат остига олиш ва бу билан ноқонуний аннексия қилиб олинган Қрим ўртасида қуруқлик орқали йўлак ташкил этиш учун ҳужумларини давом эттиришда айблади.

Украина Қуролли кучлари қўмондонлиги томонидан урушнинг 71-кунида берилган баёнотда эса, Россия кучларининг Мариуполдаги Азовстал объектларига бўлган ҳужумларини кучайтиргани ва шарқдаги Попасна, Креминна, Торске вилоятларида шиддатли тўқнашувлар давом этганини қайд этди. Ортидан Украина армиясининг ҳам Харьков ва Изюм йўналишига қарши ҳужумга ўтганини билдирди.

Россия армияси томонидан қамал қилинган Мариуполдаги Азовсталда қаршилик кўрсатган Азов батальонлари қўмондони ўринбосари Святослав Паламар ҳам рус қўшинларининг 3 кун олдин кириб келган Азовсталга қуруқлик ва ҳаво ҳужумларини кучайтирганини, минтақада оғир ва шиддатли тўқнашувлар давом этганини ифода этди.

Паламар, Азовсталда кўплаб ярадорлар борлигига эътибор қаратган ҳолда Давлат раҳбари Владимир Зеленский ва халқаро ҳамжамиятдан ҳалок бўлган аскарларни дафн этиш ва ярадорларни қутқариш билан шуғулланишни сўради.

Бошқа томондан Россия Украинага уруш эълон қилганидан бери Россия кучлари билан 9 маротаба йўлга қўйилган асир алмаштириш ишларида украиналик 324 киши қутқарилди.

Украина Хавфсизлик хизмати томонидан берилган баёнотда, асирларни алмаштирув ишларида Давлат раҳбари Владимир Зеленский саъй-ҳаракатлари муҳимлиги ва украиналикларни қутқариш ҳаракатлари давом этаётгани таъкидлади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан