Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мария Шарапова допинг қабул қилганини тан олди
8.03.2016 15:10,  
8

Россиялик теннисчи Мария Шарапова матбуот анжумани вақтида, унинг Австралия Очиқ чемпионати вақтида олинган қон анализида, таъқиқланган допинг моддаси топилганини тан олди, лекин, шу билан бир вақтда, Шарапова ўзининг спорт фаолиятини бундай якунламаслигини эълон қилди. Спортчи айтишига қараганда, соғлигида муаммо бўлгани туфайли 2006 йилдан бошлаб у Милдронат дориси ичган.

“Менга биринчи марта уни 2006 йилда беришди. Соғлигимда, бир вақтнинг ўзида бир неча муаммолар пайдо бўлган эди. Организмда магний етишмовчилиги муаммоси пайдо бўлган эди. Мен тез-тез ЭКГдан ўтардим. Бизнинг оилада бир неча йилдан бери диабет касаллиги муаммоси бор. Бу мен ичган кўплаб дориларнинг биридир”, — деди Шарапова.

Россиялик спортчи тушкунликка тушмасдан ўз спорт карьерасини давом эттиришини таъкидлади.

“Мен улкан хатога йўл қўйдим, ўз мухлисларим ва тўрт ёшимдан севиб шуғулланган спорт ишончини оқламадим. Бунинг оқибатлари нима бўлишини тушунаман, лекин ўз спорт фаолиятимни бундай усулда якунлашни истамайман. Умид қиламанки менга иккинчи имконият беришади. Биламан, кўпчиллик бугун мен ўз спортчилик фаолиятимни якунлашимни эълон қилишимни кутганди. Шундай қилишни режалаштирганимда, мен ушбу қарорни Лос-Анжелесдаги бундай хунук гиламли меҳмонхинада эълон қилмаган бўлардим”, — деди Мария Шарапова.

Россиялик спортчи Катта Шлем турниридаги барча мусобақаларда ғолиб чиққан. 2004 йилда, 17 ёшида Шарапова Уимблдонда, дунёнинг ҳозирги биринчи ракеткаси бўлган, Серена Вильямсни енгиб шов-шувли ғалаба қозонган эди. Ундан кейин Шарапова US Open-2006, Australian Open-2008, "Ролан Гаррос" — 2012 ва 2014 йиллардаги мусобақаларда ғалаба қозонди. Спортчи учун фақат Олимпиада ўйинлари чўққиси забт этилмай қолди.

Daily Telegraph газетаси журналисти Оливер Брауннинг фикрига кўра, агар Шарапова Мельдонийни ўз натижаларини яхшилаш учун истеъмол қилгани маълум бўлса,  уни тўрт йилга дисквалификация қилшлари мумкинлиги айтди.

Ушбу янгиликка Мариянинг баъзи ҳомийлари аллақачон ўз мунособатини билдирди. Спортчининг кўп йиллик ҳамкори бўлган спорт кийимлари ишлаб чиқарувчи Nike компанияси ўзининг шартномасини тўхтатганини эълон қилди.

Мельдоний таъқиқланган дорилар рўйхатига 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб киритилди. У “Гормонлар ва метаболизм модулятори” турдаги дорилардан бўлиб, мусобақалар ва таёргарлик  вақтида қабул қилиш таъқиқланган препаратлар рўйхатига киритилган.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан