Мария Захарованинг пости учун Путин ва Лавров Сербия президентидан узр сўради

Мария Захарованинг пости учун Путин ва Лавров Сербия президентидан узр сўради

Сербия президенти Александр Вучич Россия президенти Владимир Путин ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ундан "Асосий инстинкт" филмидаги кадр билан Россия ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова учун узр сўраганлигини айтди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков РИА Новостига жаноб Путин Захарова хонимнинг "бепарво пости" учун кечирим сўраганлигини тасдиқлади.

“Президент Путин ҳеч қачон мендан ҳеч нарса учун узр сўрамаган ва Сергей Лавров ҳам бундай қилмаган. Ва шу сабабли (Захарова пости учун) иккаласи ҳам буни қилди. Бундан ташқари, мен ҳатто эслатмаганман ва тарбияли инсон сифатида бу ҳақда ҳеч қачон эсламаган бўлар эдим", - дея жаноб Вучичнинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости. 

Сербия президенти ушбу воқеани ўтмишдаги ва аҳамиятсиз деб билишини, Россия ва Сербия ўртасида эса яхши муносабатлар мавжудлигини таъкидлади.

Россия ТИВ расмийси Ўзбекистоннинг ички сиёсатига қўпол равишда аралашди (видео)

Ташқи ишлар вазирлиги 4 кун ўтиб, Захарованинг сўзларига жавоб қайтарди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мария Захарова Facebook'да жаноб Вучичнинг АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашуви тўғрисида пост жойлаштириб, "Асосий инстинкт" филмидаги аёл оёқлари акс этган кадрни қўшиб қўйган эди. "Агар сиз маълумотлар базасига чақирилган бўлсангиз ва стул худди сўроқ қилинаётгандек жойлаштирилган бўлса, №2-расмдаги каби ўтиринг", деб ёзган у. Бунга жавобан жаноб Вучич одамлар Сербиянинг Россияга нисбатан позициясини қадрламаётганидан афсусда эканлигини билдирди ва жаноб Трамп билан учрашувда у Сербия-Россия муносабатларини ҳимоя қилди. Кейинчалик, Захарова хоним уни нотўғри тушунганлигини айтди ва Сербия ТИВ воқеани тинчитди деб айтди.

 

Захарованинг баёнотидан сўнг Россия элчиси Руминия ТИВга чақирилди

Жаноб Лавровнинг Сербия Президенти билан телефон орқали суҳбати 6 сентябр куни, Захарова хоним резонансли хабарни эълон қилган куни содир бўлди. Россия ва Сербия президентлари ўртасидаги суҳбат 10 сентябр куни бўлиб ўтди. Кремл хабар беришича, бошқа нарсалар қатори, Путин Вучичнинг Россия-Сербия алоқаларини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссасини юқори баҳолади.