Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Маржонбулоқ: Олтинга кон, аммо на йўли, гази, электри ёки боғчаси бор (фото)
12.11.2019 10:37,  
1561

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида Маржонбулоқ олтин кони бор. Олтин бойитиш фабрикаси ҳам шу ерда. Бу ерда олтин бойитилади, аммо халқни бойитиш масаласи кун тартибига ҳеч қўйилмаган. Маржонбулоқликларнинг шикояти таҳририятимизга келиб тушди. Бир бошдан бошлаймиз.

Маржонбулоқ олтин бойитиш фабрикасидан наридаги йўллар жуда ёмон ҳолатда (расмларга қаранг). Қарийб ўттиз йилдан бери бу йўлга бирор мард эътибор бермаган. Тўғри-да, олтинни олиб уёғига ўтмай қайтадилар. Фабрикадан то Самарқанднинг Пайариқ туманигача 15 тача қишлоқ бор. Келинг уларнинг номини бир-бир санаймиз.

  1. Ғўбдин, аҳолиси 500 дан ортиқ;
  2. Гумсой, аҳолиси 750-800 атрофида;
  3. Хитаюз, аҳолиси 900 атрофида;
  4. Ширинбулоқ, аҳолиси 500 дан ортиқ;
  5. Толлисой, аҳолиси 1100 дан ортиқ;
  6. Кичиксой, аҳолиси 1000 дан ортиқ;
  7. Солин, аҳолиси 4000 дан ортиқ бўлиб, у бошқа қишлоқлар учун марказ вазифасини бажаради. У ерда ҳар сешанба куни Ойлобот бозори бўлади;
  8. Каттасой, аҳолиси 1000 дан ортиқ;
  9. Қўрғончол, аҳолиси 800 дан ортиқ;
  10. Тўшбулоқ, аҳолиси 1000 дан ортиқ;
  11. Довул, аҳолиси 1000 дан ортиқ;
  12. Сапарбулоқ, аҳолиси 1000 дан ортиқ;
  13. Нахрач, аҳолиси 1500 дан ортиқ;
  14. Қайрағочли, аҳолиси 700 дан ортиқ.

Уларда яшовчи 16 мингга яқин аҳоли деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланади.

Бу қишлоқлар орқали Лалмикор (Богарное) шаҳарчасига келишга 1 соатдан ортиқ вақт кетади. Йўлларнинг ёмонлиги одамларнинг кайфиятини ҳам ёмон қилади. Айниқса, ҳомиладор аёлларни туман марказига олиб келгунча бўлари бўлади. Енгил машина Солин қишлоғида Лалмикоргача 2-3 бора келса “ходовой”ини бошқатдан таъмирлашга тўғри келади.

Бор олтини ташиб кетиладиган Маржонбулоқ теварагидаги қишлоқларнинг яна қандай дардлари бор? Тоза ичимлик суви етарли тарқатилмаган, муттасил электр ўчади, газ таъминоти бир аҳволда, болалар боғчаси етишмайди, замонавий шифохона йўқ, интернет алоқаси ёмон. Санайверса бармоқ етмай қолади.

Қизиқ, Маржонбулоқда яшайдиганларнинг бу йўлда юришга муносиб айби шу ерда туғилганлигими? Момоларимиз “Ариқлар тўла сув, ташнаи зорим болам” деб куйлаган экан. “Биз мамлакатга бойитиб берган олтиннинг пулига учта Тошкент Сити қуриш мумкин. Бизга Сити шарт эмас, сифатлироқ йўл қуриб беринг”, дейди мактубни ёзганлар.

Олтинини бериб тупроқ чангаллаб қолган маржонбулоқликларнинг арзини Жиззах ҳокимлиги тинглайди, деган умиддамиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан