Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марк Цукербергнинг бойлиги 11 миллиард долларга камайди
28.10.2022 14:30,  
29

Forbes Real-Time маълумотларига кўра, Meta Platforms асосчиси Марк Цукербергнинг бойлиги бир кунда 11,1 миллиард долларга камайди.

Американинг Forbes маълумотларига кўра, 27 октябрдаги савдолар якунига кўра, Meta акциялари 24,6 фоизга тушиб, 97,94 долларни ташкил қилди. Бу 2016 йил декабридан бери энг паст кўрсаткичдир. 

Йил бошидан буён компания қимматли қоғозлари қиймати 74 фоизга арзонлашди. Йиқилишга Meta компаниясининг жорий йилнинг учинчи чораги учун молиявий ҳисоботини эълон қилгани сабаб бўлди. Ушбу давр мобайнида даромад 27,7 миллиард долларни ташкил этди, бу 2021 йилга нисбатан 4 фоизга кўпдир. Виртуал ва кенгайтирилган реаллик бўлими 9,4 миллиард доллар йўқотди. Рақамлар Цукербергнинг metaverse яратилиши муваффақиятсиз бўлишидан қўрққан инвесторларни хавотирга солди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан