Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий аппаратларда коррупцияга қарши курашиш бўйича бўлинма ташкил этилиши мажбурий ҳисобланади
25.01.2023 19:08,  
54

“Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–14-сон, 25.01.2023 й.) қабул қилинди.

Фармон билан қуйидагилар тасдиқланди:

бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони (56 573 нафар);
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ягона рўйхати (жами 69 та, шундан  вазирликлар – 21 та, қўмиталар – 12 та, агентликлар – 25 та, инспекциялар – 11 та).

Вазирлик ва идоралар тизимида жами 17 447 та штат бирликлари қисқартирилиб, уларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан қўшимча бошқарув штат бирликларини киритиш қатъиян тақиқланади.

Шунингдек, Республика ижро этувчи ҳокимият органлари – вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларда таркибий бўлинмаларни шакллантириш ҳамда лавозимларни жорий этишга оид ягона талаблар тасдиқланди.

Жумладан, раҳбар ходимлар ва ижрочилар нисбати марказий аппарат бўйича камида 1/3 нисбатда бўлиши лозим. 

Вазирларнинг фаолиятини стратегик вазифаларни ҳал этишга йўналтириш мақсадида улар фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлил, назорат ва протокол жиҳатдан таъминлайдиган Вазир котибияти ташкил қилиниши мумкин.

Марказий аппаратларда қуйидаги таркибий бўлинмалар (лавозимлар) ташкил этилиши мажбурий ҳисобланади:

стратегик режалаштириш ва методология;
жамоатчилик билан алоқалар (ахборот хизматлари);
инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш;
ахборот таҳлил ва ижро интизоми;
мурожаатлар;
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш 
ва рақамлаштириш;
юридик таъминлаш;
коррупцияга қарши курашиш;
молия-иқтисод;
халқаро ҳамкорлик ва рейтинглар;
биринчи бўлим. 

Фармонга кўра шунингдек, вазирлик ва идора фаолиятини мутлақо янги тизим асосида ташкиллаштиришни назарда тутувчи Президент ҳужжати лойиҳаси ишлаб чиқилади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан