МарказийУнга кўра, 2022 йил январь ойида асосий истеъмол товар ва хизматлари нархлари ўсиши 0,9 фоизни (2021 йилда 1 фоиз), йиллик инфляция даражаси эса 9,8 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати маълум қилди.
Январь ойида нархларда ўсувчи динамикани юзага келишига озиқ-овқат маҳсулотларининг 1,3 фоизга ошиши (умумий инфляцияга таъсири 0,5 фоиз банд) асосий омиллардан бўлди. Бунда, йиллик ҳисобда ушбу гуруҳ маҳсулотлари 13,1 фоизга қимматлашди.