Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банк аҳолидан олтин сотиб олиш учун қўшимча неча триллион сўм пул чиқарди?
7.02.2020 08:27,  
339

2019 йилнинг январ-декабр ойлари мобайнида Марказий банк маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан монетар олтин сотиб олиши натижасида қўшимча 36,6 трлн сўм пул маблағлари эмиссия қилган.

Юзага келган “ортиқча” ликвидликни бартараф этиш мақсадида Марказий банк томонидан ички валюта бозорида 33,6 трлн. сўм эквивалентидаги хорижий валюта сотилди.

Агарда, Марказий банк томонидан ички валюта бозорида интервенция операциялари амалга оширилмаганда, 2019 йил давомида пул массаси  (М2 агрегати) қўшимча 36,6 трлн. сўмга ошиб, ушбу ҳолат инфляцион босимнинг кучайиши ҳамда сўмнинг алмашув курси ошишини юзага келтирар эди.

М2 агрегати пул таклифининг асосий кўрсаткичларидан бири. Аксарият мамлакатлар, шу жумладан Ўзбекистон мамлакатдаги жами пул массаси (пул миқдори)ни шу кўрсаткич билан аниқлайди. М2 таркибига нақд пуллар, талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар [пластик картага ўтказиб бериладиган ойлик, стипендия ва бошқа иш ҳақи тўловлари – sof.uz], жамғарма депозитлари ҳамда муддатли депозитлар киради.

Ceisdata маълумотларига кўра, Ўзбекистонда М2 агрегати 83,83 триллион сўм.

Мавзуга доир: 2019 йил мамлакатимизда қанча нақд пул муомалада бўлган?

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан