Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банк асосий ставкани 1 фоизга пасайтирди
10.09.2020 16:14,  
527

Марказий банк Бошқаруви асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилади.

МБ ахборот хизмати хабар беришича, ушбу қарор инфляциянинг янада секинлашиб йил якунида прогноз кўрсаткичларига эришиш бўйича ишончнинг мустаҳкамланиши, иқтисодиётда ижобий реал фоиз ставкаларини сақлаб қолиш зарурати, шунингдек, пандемия шароитида инфляцияни пасайтириш ва иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш мақсадлари ўртасидаги мувозанатни таъминлаш билан изоҳланади.
Бунда, прогноз қилинаётган даврда инфляцияни кескин оширувчи омилларнинг нисбатан камлиги пул-кредит шароитларини инфляцион хатарларни юзага келтирмасдан юмшатиш имконини беради.

Йил якуни бўйича инфляция прогнози 11-12,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақланиб қолинди ва бунда инфляциянинг прогноз коридорининг қуйи чегарасига яқин даражада шаклланиш эҳтимоли ортмоқда. Шунингдек, иқтисодиётда инфляцион кутилмалар барқарор пасайиши ва макроиқтисодий барқарорликнинг сақлаб қолиниши шароитида инфляция прогнози янада пасайтириш томонга кўриб чиқилиши мумкин.

Марказий банк Ҳукумат билан биргаликда 2023 йилга қадар инфляциянинг 5 фоизлик доимий мақсадли кўрсаткичига эришиш учун барча зарурий чораларни кўриб боради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан