Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банк доллар айирбошлаш курси динамикаси қандай омиллар таъсирида шаклланганига изоҳ берди
20.08.2019 11:37,  
28

Марказий банкнинг 9 августдаги хабарида ички валюта бозорида юз бераётган ўзгаришлар сабаблари баён қилинганди. Сўнгги кунларда ички банклараро валюта бозоридаги савдоларда курслар ўзгарувчанлигининг ўсиши кузатилмоқда. Хусусан, 2019 йил 20 августдаги биржа савдоларида сўмнинг АҚШ долларига нисбатан курси 9384 сўм/долларни ташкил этди.

Марказий банк хабарида таъкидланишича, алмашув курсидаги бундай ўзгаришлар курсни барқарорлаштириш мақсадида банклараро савдо сессияларида жорий курс ўзгаришлари диапазонининг бекор қилинишига олиб келади. Бунда валюта бозорида мавжуд талаб ва таклиф нисбати ҳисобга олинади.

Аввал хабар қилинганидек, сўнгги ойлардаги айирбошлаш курси динамикаси қуйидаги омиллар таъсирида шаклланди.

Биринчидан, жаҳон иқтисодиётидаги хатарларнинг ошиши ва савдо можароларининг кучайиши, бу АҚШ, Хитой, евроҳудуд ва бошқа мамлакатларда иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайишига олиб келади. Уларнинг миллий валюталари қадрсизланиши даражаси инфляциядан юқори бўлиб, бу сўмнинг реал қийматда қадрсизланишига олиб келади.

Иккинчидан, юқоридаги омиллар иқтисодиётдаги инвестиция ва кредит фаоллигининг ошиши билан бир қаторда, экспортнинг «қимматлашиши» ва импортнинг жозибадорлиги ошиши кўринишида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи ва ички бозорларда нарх рақобатбардошлигининг пасайишига олиб келади.

Натижада, сўнгги йилларда ички валюта бозорида талабнинг барқарор ўсиши кузатилмоқда.

Марказий банк, шунингдек, глобал иқтисодий ривожланиш тенденцияси фонида алмашув курсининг шаклланишига ташқи омиллар таъсирини кучайтириш эҳтимолини истисно этмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан