Марказий банк: Экспорт ҳажмлари ўсган, аммо валюта етишмовчилиги бор

Марказий банк: Экспорт ҳажмлари ўсган, аммо валюта етишмовчилиги бор

Марказий банк 2019 йил 9 ойи якуни бўйича дастлабки тўлов балансини тайёрлаб эълон қилди. Айни пайтда келтирилган айрим кўрсаткичлар якуний маълумотлар билан фарқ қилиши мумкинлиги қайд этилмоқда.

Изоҳ: тўлов баланси мамлакат томонидан чет элда муайян муддатда амалга оширган тўловлари ҳамда ҳудди шу даврда чет элдан келган тушумлар миқдорининг нисбатидир.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2019 йил 9 ойи якуни бўйича тўлов балансининг жорий операциялар ҳисоби дефицити 1,6 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган 2018 йилнинг ҳудди шу даври билан солиштирганда 50%га қисқаргани (3,1 млрд АҚШ долл) аниқланади. Яъни мамлакатга хорижий валютанинг жами соф кирими салбий кўрсаткичга эга.

Жаҳон бозорларида Ўзбекистоннинг биржа товарлари учун мақбул нархлар конъюнктураси шаклланганлиги товарлар экспорти ҳажмини 11,1 млрд АҚШ долларгача ўсишига замин яратди.

Товарлар импорти 15,6 млрд АҚШ долларга етди. Импортнинг энг салмоқли ўсиши (мос равишда 21% ва 26%) машина ва ускуналар ҳамда транспорт воситалари (жами импорт ҳажмидан 32%) импортига тўғри келиб, жами импортнинг 13% ни ташкил қилди. Натижада, савдо балансининг салбий сальдоси 2018 йилнинг 9 ойига нисбатан 17% га яхшиланиб, 4,5 млрд АҚШ долларни ташкил этди.