Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банк ички бозорда 3,7 млрд. долларлик хорижий валюта сотди
10.10.2020 12:48,  
57

Марказий банк жорий йилнинг 9 ойидаги ички валюта бозоридаги ҳолат 2020 йил йил якунига қадар кутилаётган тенденциялар ҳақида маълумот берди.

Хабар қилинишича, сўнгги икки ой давомида карантин билан боғлиқ чекловларнинг юмшатилиши ҳамда иқтисодий фаолликнинг аста-секинлик билан тикланиб бориши таъсирида ички валюта бозорида хорижий валютага бўлган талабнинг нисбатан юқори даражада бўлиши кузатилди. Бу асосан карантин шароитларида қондирилмаган талабнинг маълум бир кечикиш орқали юзага чиқиши билан изоҳланади.

2020 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида ички валюта бозорида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан жами 10,7 млрд. долларлик хорижий валюта сотиб олинди.

"Мазкур даврда ички валюта бозорида хорижий валютадаги умумий таклиф ҳажми 7,0 млрд. долларни ташкил этиб, қолган 3,7 млрд. долларлик талаб эса Марказий банкнинг интервенциялари ҳисобига тўлиқ қондирилди", - дейилади хабарда.

Манба: Марказий банк

Таъкидланишича, ҳисобот даврида ички валюта бозоридаги Марказий банкнинг интервенциялари олтин-валюта захираларининг нейтраллиги тамойилига асосланган ҳолда, маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан сотиб олинган олтин миқдори доирасида амалга оширилди.

Йил охирига қадар Марказий банк хорижий валютага бўлган талабнинг сезиларли даражада ошиши кузатилган ҳолатларда, заруриятга қараб, йил бошидан олтин хариди ва амалга оширилган интервенция операциялари ўртасидаги тафовутдан ҳосил бўлган 300 млн. доллар миқдоридаги валюта захираси ҳам валюта интервенцияси йўналтирилиши мумкин.

Мазкур даврда жисмоний шахслар томонидан валюта айирбошлаш шохобчалари орқали сотилган чет эл валютаси миқдори 3,2 млрд. долларни ташкил этиб, айни пайтда улар томонидан 2,9 млрд. доллар сотиб олинди.

Манба: Марказий банк

 

Ҳозирги кунда жисмоний шахслар билан валюта операцияларини амалга ошириш учун тижорат банклари  кассаларида нақд хорижий валюта қолдиғи 480-550 млн. доллар миқдорида бўлиши таъминланмоқда.

2020 йилнинг 9 ойи давомида халқаро пул ўтказмалари орқали республикага келиб тушган валюта маблағлари ҳажми 4,3 млрд. долларни ташкил этди. Сентябрь ойида пул ўтказмалари миқдори 638 млн. долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8 фоизга ошди. Бу ўз навбатида, халқаро пул ўтказмалари ҳажмининг мувозанатлашиб бораётганлигидан далолат беради.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан