Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банк «Жаҳон пул ҳафталиги» тадбирини ташкиллаштиради
3.02.2020 15:27,  
131

Марказий банк 2020 йил 23-29 март кунлари бутун дунёда бўлиб ўтадиган “Жаҳон пул ҳафталиги” (Global Money Week) тадбирини ташкиллаштириш бўйича иш бошлади. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати маълум қилди.

“Жаҳон пул ҳафталиги”да республика бўйлаб кенг кўламли тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда турли ўқув тадбирлари ва танловлар ташкил этилиши кўзда тутилган. Хабарда айтилишича, Марказий банк Ўзбекистонда Жаҳон пул ҳафталигини ташкиллаштириш бўйича масъулиятни ўз зиммасига олади.

Маълумот учун: Жаҳон пул ҳафталиги – болалар ва ёшларнинг молиявий жиҳатдан хабардорлигини ошириш бўйича йиллик глобал таълим тадбиридир. Дунё бўйлаб мамлакатлар молиявий таълимнинг аҳамияти ва болаларни молия соҳасига жалб қилиш ҳамда хабардорлигини ошириш учун иштирок этмоқда. 2019 йилда 175 та мамлакат ушбу тадбирни ташкил қилишда фаол қатнашди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан