Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банк муқобил энергия учун кредит бўйича рискни вақтинча ноллаштиришни таклиф қилмоқда
26.02.2023 12:47,  
22

Ўзбекистон Марказий банки "Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги идоралараро буйруқни муҳокамага қўйди.

Регулятив капитал — банк фаолиятини тартибга солиш ва пруденциал нормативлар ҳисоб-китобини амалга ошириш мақсадида ҳисоб-китоб қилиш йўли билан аниқланадиган банк капитали. У I ва II даражали капиталнинг йиғиндисидан иборат.

Бугунги кунда консолидация қилинмаган хўжалик юритувчи субъектларнинг капиталига қўйилган барча инвестициялар суммаси, шу жумладан, бундай хўжалик юритувчи субъектларнинг капиталини ташкил этувчи қарз мажбуриятлари биринчи даражали капиталдан чегириб ташланади. Регулятор бунда, истисно тариқасида, 2023 йил 1 декабргача қайта тикланадиган (энергия тежовчи) энергия манбаларини, жумладан, йирик қуёш ва шамол электр станциялари, қуёш панеллари ва кичик фотоэлектр станцияларини ишга туширишни молиялаштиришга йўналтирилган инвестицияларни назарда тутмасликни таклиф қилмоқда.

Бундан ташқари, Марказий банк қайта тикланадиган (энергия тежовчи) энергия манбаларини ишга тушириш учун жисмоний ва юридик шахсларга 2023 йилнинг 1 декабрига қадар ажратилган кредитлар бўйича риск даражасини ноллаштиришни таклиф этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан