Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банк нархларнинг ошишига таъсир қилувчи номонетар омилларни санаб ўтди
15.02.2019 14:50,  
11

Марказий банк 2019 йилда нархлар даражасига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган номонетар омилларни (пул-кредит сиёсати воситалари ёрдамида таъсир кўрсатиш мумкин бўлмаган омиллар — таҳр.) санаб ўтди.

2018 йилнинг тўртинчи чорадагина пул-кредит сиёсати шарҳида қайд этилишича, Ўзбекистонда инфляция даражасига тўртта омил таъсир кўрсатиши мумкин. Энг аввало иқтисодий ислоҳотларни кучайтириш инвестиция жараёнларини кучайтиришга олиб келади. Бу эса маҳаллий маҳсулотларга бўлган талабни ошириб, мос равишда нархларга босим ўтказади.

Инвестицияларнинг жалб қилиниши импорт маҳсулотларига талабни, бу эса, ўз навбатида чет эл валютасига талабни оширади. Валюта курсига нисбатан босим эса импорт нархларнинг ошишини келтириб чиқариши мумкин.

Инфляцияни келтириб чиқарувчи яна бир нометар омил — тартибга солинадиган нархларнинг либераллашуви. Энергия ресурслари нархларини уларни ишлаб чиқариш рентабеллиги даражасигача олиб чиқиш маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари таннархи ва харажатларининг ошишига олиб келади. Бу эса нархларга босим ўтказмасдан қолмайди.

Учинчи омил сифатида об-ҳаво ва иқлим шароитлари келтириб ўтилди. Об-ҳаво ва иқлим шароитларининг асосий истеъмол маҳсулотлари нархлари билан юқори корреляцияси, сув ресурслари ва унумдор ерларнинг чекланганлиги, маълумотларнинг юқори носимметриклиги озиқ-овқат товарлари нархларига мавсумий босим ўтказади.

Сўнгги омил — солиқ ислоҳоти. Норасмий айланмани қисқартириш ва солиқ юкини одилона тақсимланиши мақсадида солиққа тортишдаги ўзгаришлар норасмий айланмага эга бўлган кичик бизнес учун солиқ юкининг ошиши ҳамда айланмани яшириш орқали солиқлардан қочиш ҳолатларини келтириб чиқаради. Айланмани яшириш, ўз навбатида нақд ва нақдсиз ҳисоб-китоблар ўртасидаги тафовутга, тафовут эса нақдсиз ҳисоб-китобларда нархларга босимни келтириб чиқарса, нақд хорижий валютага талабнинг ошиши валюта курсига ва охир-оқибат импорт маҳсулотлари нархига таъсир кўрсатади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан