Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банк сайтини янгилади ва қўшимча хизматларни ишга туширди
3.04.2020 21:49,  
283

Марказий банк веб-сайтини янгилади. Янгиланган сайт барча қурилмаларга мослаша олади ҳамда кенг доирадаги фойдаланувчиларга мўлжалланган. Онлайн платформа интерактив хизматларни ҳам қамраб олади.

Ахборот-таҳлил материалларининг катта қисми бўлимларга ажратилган ҳолда тақдим этилиб, уларда пул-кредит сиёсатининг асосий иқтисодий кўрсаткичларини ва валюталар курси хабарномасини интерактив усулда, ҳар бир валюта курси тўғрисидаги маълумотларни диаграммалар ёрдамида кўриш имконияти мавжуд.

Шу билан бирга, сайтда молиявий саводхонлик бўйича алоҳида саҳифа қўшилиб, айни пайтда ушбу саҳифани мукаммал ҳолатда яратиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Буларнинг барчаси сайт имкониятларининг кенгайишига, фойдаланувчилар учун ҳар томонлама фойдали ва кўп функцияли ресурс сифатида тақдим этилишига хизмат қилмоқда.

Фойдаланувчилар учун ўзларининг виртуал мурожаатларини Марказий банкка тўғридан-тўғри сайтнинг асосий саҳифаси орқали юбориш ва мурожаатнинг ҳолатини тезкорлик билан кўриш имконияти тақдим этилади.

Сайтнинг яна бир афзал жиҳати, уни объектларнинг Интерактив харитаси сифатида аташ мумкинлиги билан боғлиқ. Бу эса фойдаланувчига бир нечта тоифаларда керакли маълумотни излаш имконини беради: Марказий банкнинг ҳудудий бошқармалари, кредит ташкилотлари ва уларнинг филиаллари, банкоматлар, айирбошлаш шохобчалари ва банк инфратузилмалари ҳамда улар билан боғланиш маълумотлари мавжуд.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан