Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банк тадбиркор ва фермерларга валютани нақд олишга рухсат берди
21.09.2017 11:06,  
4

Ўзбекистон хусусий тадбиркор ва фермер хўжаликларига банкдаги ўз ҳисоб рақамларидан нақд валюта олишга рухсат берилди.

"Чет эл валютасида даромад олувчи юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ва фермер хўжаликларига ўз маблағларини эркин тасарруф қилишларини кафолатлаш мақсадида, уларнинг банк ҳисоб рақамидан чет эл валютасини нақд кўринишида олиш ҳуқуқи берилди", — дейилган Марказий банк хабарида.

Банк хабарига кўра, ушбу ислоҳотлар Ўзбекистон президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги 5177-сонли фармонини ижро этиш мақсадида амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов Ўзбекистон нақд валюта сотишни бир неча ойдан сўнг, босқичма-босқич очади деган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан