Ижтимоий тармоқлар ва турли ОАВларда “Туркистонбанк” ҳамда “HI-TECH BANK” хусусий акциядорлик тижорат банкларининг банк фаолиятини амалга оширувчи лицензияси қайтариб берилиши юзасидан тарқатилаётган хабарлар бўйича Марказий банк қуйидагиларни маълум қилади:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2022 йил 7 октябрдаги 22/1-сонли қарорига асосан “HI-TECH BANK” хусусий акциядорлик тижорат банкидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси чақириб олинган бўлиб, шу куни “HI-TECH BANK” тугатиш жараёни бошланган.
“HI-TECH BANK” хусусий акциядорлик тижорат банки томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ҳар қандай манфаатдор шахс судга мурожаат этиш ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда Марказий банк қарори юзасидан судга мурожаат қилинган.
“HI-TECH BANK” хусусий акциядорлик тижорат банкининг Марказий банк қарори юзасидан судга мурожаати процессуал қонунчилик асосида кўриб чиқилиши мумкин.