Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банк Туркистонбанкка оид янгилик эълон қилди
21.11.2022 10:10,  
40

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 7 октябрдаги қарорига асосан “Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банкидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинган эди.

Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди Кузатув кенгашининг 2022 йил 18 ноябрдаги қарорига асосан “Туркистонбанк” омонатчиларининг маблағларини муддатидан аввал қайтирилиши белгиланди.

21 ноябрдан бошлаб “Туркистонбанк” омонатчилари бўлган жисмоний шахслар омонатга жойлаштирган маблағлари юзасидан агент-банк сифатида танланган “Қишлоқ қурилиш банк”ка мурожаат этишлари мумкин.

Шуни қайд этиш лозимки, омонатчилар қайтариб олинаётган пул маблағларини ўзлари хоҳлаган тарзда – нақд пул шаклида олиши, банк картасига кўчириши ёки агент-банк бўлган “Қишлоқ қурилиш банк”ка омонатга қўйиши мумкин.

Фуқароларнинг омонатлари бўйича ҳақ тегишли ҳужжатларнинг асл нусхалари (паспорт, омонат дафтарчаси, омонат шартномаси, нотариус томонидан тасдиқлаган ишончнома) кўрсатилган тақдирда омонатчиларнинг қонуний вакилларига ёки уларнинг ҳуқуқий ворисларига ҳам тўлаб берилади.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан