Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банк ва Андижон вилояти ҳокимлиги ўртасидаги зиддиятга изоҳ берилди
6.03.2020 11:36,  
809

5 март, пайшанба куни, Марказий банкнинг навбатдаги бошқарув йиғилиши якунлари ва асосий ставка бўйича қабул қилинган қарор юзасидан ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Марказий банк бошқаруви раиси журналистлар томонидан берилган саволларга жавоб қайтарди.

“Дарё” мухбири Мамаризо Нурмуротовдан бир неча йил аввал Марказий банк ва Андижон вилояти ҳокимлиги ўртасида кредит масаласида зиддият келиб чиққани ҳақидаги миш-мишларга изоҳ беришини сўради.

Имтиёзли кредит бор жойда албатта, маълум бир нуқтаи назардан коррупция иллатлари ҳам бўлади.

Андижон вилоятидаги ҳолат бўйича шуни айтишим мумкинки, вилоятга қора мол сотиб олиш учун йирик миқдорда кредитлар ажратилган. Марказий банк таҳлиллари вилоятга белгиланган миқдорда қора мол кириб келмаганлигини кўрсатди. Биз берилган кредитлар ички бозорда қора молларни айлантиришга эмас, балки чет элдан наслли қора мол олиб келишга йўналтирилишини талаб қилганмиз ва бунинг уддасидан чиқдик”, — деди Марказий банк раиси.

Нурмуротов “ажратилаётган кредитларни мақсадсиз ишлатаётган ҳудудлар ичида қайси вилоятлар пешқадамлик қилаётгани” ҳақидаги саволга шундай жавоб берди:

“Юқорида таъкидлаганимдек, имтиёзли кредит бор жойда мақсадсиз ишлатишга мойиллик жуда кучли бўлади. Яъни ўша кредитни ҳеч қандай бир даврсиз, бирор шахсга берилган кредитларни ўзининг маълум бир ижтимоий мақсадларини, турмуши билан боғлиқ харажатларини енгиллаштиришга сарфлашга бўлган мойиллиги кучаяди. Бу ҳолат бўйича бизда доимий мониторинг мавжуд, мунтазам равишда кузатиб борамиз. У вилоятда кўп, бу вилоятда кам, дейишимиз ноўрин. Ҳамма жойда бор бу нарса. Лекин энг асосийси, биз шуни вақтида назорат қилиб, мақсадсиз ишлатилган кредитлар бўйича тегишли чораларни кўряпмиз ва муддатидан олдин қайтишига эришмоқдамиз”.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан