Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банк ва Давлат экология қўмитасига янги матбуот котиблари тайинланди
19.05.2020 11:38,  
135

Марказий банк Бошқарувининг 2020 йил 16 майдаги қарорига асосан Назаров Акмал Нариманович Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Лавозимга тайинлов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

Акмал Назаров

Акмал Назаров Тошкент шаҳрида туғилган. 2004 йилда Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультетининг бакалавр босқичини, 2007 йилда Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультетининг Жамоатчилик билан алоқалар йўналиши бўйича магистратура босқичини тамомлаган.

Назаров 2020 йил январь ойидан буён Марказий банкнинг Жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникацион сиёсат департаменти директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг матбуот котиби бир вақтнинг ўзида Жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникацион сиёсат департаменти директори ҳисобланади.

Шунингдек, Давлат экология қўмитаси раисига ҳам янги матбуот котиби тайинланди.

Бунёд Алмаматович Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби этиб тайинланди.

Бунёд Абдуллаев

Лавозимга тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан