Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Марказий банкда «Пул, бозор, нархлар ва инфляция» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди
22.06.2022 18:59,  
26

Бугун Марказий банкда соҳавий медиа мактаблар доирасида оммавий ахборот вакиллари ва блогерлар учун «Пул, бозор, нархлар ва инфляция. Мамлакат пул-кредит сиёсати ва банк тизимидаги муҳим йўналишлар» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Мазкур семинар-тренинг журналист ва блогерлар билан биргаликда макроиқтисодиёт, пул-кредит соҳаси ва банк тизими борасидаги ахборотларни таҳлил қилиш, қайта ишлаш ва ёритиш кўникмаларини яхшилаш мақсадида ташкил қилинди.

Семинар-тренинг доирасида пул-кредит сиёсатидаги ўзгаришларни кенг жамоатчиликка етказиш бўйича жаҳон тажрибаси ўрганилди. Дунёнинг банк тизимидаги энг муҳим йўналишларга оид тақдимотлар муҳокама этилди.

Тадбирда пул-кредит сиёсатида қабул қилинаётган қарорларнинг иқтисодиётга самарали ўтиши кўп жиҳатдан иқтисодиёт субъектларининг банк тизимига, Марказий банкка ва миллий валютага бўлган ишончига боғлиқ эканлиги ва бу, ўз ўрнида, мазкур ишончни оширишда коммуникация каналининг аҳамияти юқори эканлигини қайд этилди.

Шунингдек, семинар-тренингда пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари, асосий ставка ўзгаришининг иқтисодиётга таъсири, бугунги кунда коммуникация сиёсатининг қамров даражаси ва матбуот анжуманида олиниши мумкин бўлган қўшимча маълумотлар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди.

Эркин ва очиқ мунозара руҳида ўтган семинар-тренингда бугунги кунда ёритилаётган банк ва молия тизимига оид мавзу ва йўналишларни яхши тушунмай туриб нотўғри талқин этиш ҳолатлари учраётганлиги ёки асосланмаган, бир томонлама, нохолис маълумотларнинг тарқатилаётганлиги танқид остига олинди ва келгусида ушбу ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган таклифлар ўртага ташланди.

Бундан ташқари, семинар-тренинг доирасида малакали иқтисодчиларнинг банк тизимидаги энг муҳим йўналишларига оид тақдимотлари, таҳлиллар ва изоҳлар, интеллектуал ўйинлар ва қизиқарли викториналар ўтказилди.

Айниқса, семинар-тренингдан ўрин олган таниқли журналист ва блогерларнинг маҳорат дарслари ва тавсиялари кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан