Глобал марказий банклар томонидан кўтарилган ставкалар туфайли қарзга хизмат кўрсатишнинг қўшимча харажатлари қарз олувчиларга 8,6 триллион долларга тушади. Бу ҳақда S&P Global ҳисоб-китобларига таяниб, Reuters хабар бермоқда.
S&P Global ўзининг 300 триллион долларга яқин глобал қарзига уч фоизли ставка ошириш орқали қўшимча тўловлар бўйича 8,6 триллион доллар миқдорида ҳисоб-китоб қилди. Бироқ, марказий банклар томонидан пул-кредит сиёсатининг давом этиши 8,6 триллион долларнинг қадрсизланишига олиб келиши мумкин.
Ҳисоботда қайд этилишича, марказий банкларнинг сиёсати қарз олиш нархининг ошиб боришига олиб келади. Бу ҳолат фақатгина мумкин бўлган таназзулга яқинлашишни ва глобал иқтисодиётнинг заифлашишини келтириб чиқаради.
Шу билан бирга, S&P Global'нинг баёноти иқтисодчилар ва сиёсатчиларнинг қарзга хизмат кўрсатиш нархининг ошиши иқтисодиётга салбий таъсир кўрсатиши ҳақидаги кўплаб баёнотларидан биридир. Ўз навбатида, энг қашшоқ мамлакатлар гуруҳининг молиявий инқирозга учраши хавфи ортиб бормоқда.