Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банкларнинг олтинга бўлган талаби 55 йил ичида рекорд даражага етди
30.12.2022 15:47,  
28

Марказий банкларнинг олтинга бўлган талаби 1967 йилдан бери 55 йил ичида рекорд даражага етди. Улар 673 тонна олтин, жумладан, учинчи чоракда деярли 400 тонна олтин сотиб олдилар, деб ёзади Financial Times Жаҳон олтин кенгашига таяниб.

Мутахассисларнинг фикрича, Россия ва Хитой асосий харидорларга айланди, учинчи чоракда эса Туркия (31 тонна) ва Ўзбекистон (26 тонна) расмий етакчилар деб топилди. Қимматбаҳо металлга бўлган талабнинг ўсиши мамлакатларнинг доллардан воз кечиш орқали захираларини диверсификация қилиш истаги билан боғлиқ, дея қайд этади газета.

Financial Times эслатишича, 1967 йилда Европа марказий банклари АҚШдан жуда катта миқдорда олтин сотиб олган, бу эса қимматбаҳо металлар нархининг ошишига ва Лондон олтин захиралари пулининг қулашига олиб келган. Шунингдек, у доллар қийматини қимматбаҳо металлга боғлаб қўйган Бреттон-Вудс тизимининг қулашини тезлаштирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан