Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банкнинг биргина хабаридан сўнг Сбербанк нархи $1,806 млрдга қимматлади
12.02.2020 09:39,  
732

Россиянинг энг йирик давлат банкларидан бири Сбербанкдаги Россия Марказий банки улуши бозор нархларида Миллий фаровонлик фондига сотилади.

Марказий банкда Сбербанкнинг 50%+1 акцияси мавжуд [банк бошқаруви Марказий банкда – sof.uz].

Ушбу хабардан кейин Сбербанкнинг оддий акциялари қиймати бирданига 2,03 %га қимматлади. Москва биржасида банкнинг бир дона оддий акцияси 257,74 рублдан сотилмоқда (17:48 ТШВ бўйича).

Имтиёзли акция нархи эса 1,85 % га ошди ва 236,09 рублга етди.

Сбербанкдан Марказий банк улушининг олиб чиқиб кетилиши манфаатлар тўқнашувининг олдини олади. Ҳам регулятор, ҳам иштирокчи сифатида битта банкнинг молия бозорида иштирок этиши бошқа банклар манфаатларига путур етказади.

2020 йилнинг 10 феврали ҳолатига кўра, Сбербанк бозор баҳоси $90.3 млрдни ташкил қилади.

Акцияларининг ўртача ҳисобда 2 %га ошиши банк умумий нархининг $1,806 млрдга қимматлашига олиб келади.

Мавзуга доир: Россиядаги банкоматларда ўзбекча ва тожикча менюлар пайдо бўлди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан