Марказий Осиё давлат раҳбарларининг фарзандлари: Ким қайси лавозимда? (фото)

Марказий Осиё давлат раҳбарларининг фарзандлари: Ким қайси лавозимда? (фото)

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг фарзандлари ва уларнинг ҳукумат ишида қанчалик иштирок этиши кўпчиликка қизиқ бўлса керак. Президентлар ва уларнинг оиласи ҳақида айрим маълумотларни йиғдик.

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон 1952 йил 5 октябрда туғилган, маълумоти бўйича электрик ва иқтисодчи, 2005 йил 25 декабрдан буён “тахт”да. Бир нафар аёли ва 9 нафар фарзанди бор: 2 ўғил ва 7 нафар қиз.

wikipedia.org

Президентнинг катта ўғли Рустам Имомали 2017 йилдан буён пойтахт Душанбе шаҳрининг мэри ҳисобланади. У бунгача турли юқори мансабларда ҳам фаолият юритган.

«Пешвои миллат»нинг яна бир қизи Озода Раҳмон эса 2016 йилдан бошлаб Президент администрацияси бошқариб келмоқда.

Тожикистон президентнинг бошқа фарзандлари ҳукумат лавозимларида ишламайди. Улар аёл киши бўлгани учун, анъанавий шарқона жамиятда уй бекаси бўлишни афзал кўришган шекилли.

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 1957 йил 29 июнда туғилган, маълумоти бўйича тиш шифокори, 2007 йил 14 февралдан буён “тахт”да. Wikipedia маълумотларига кўра, 2 нафар аёли ва 4 нафар фарзанди бор.

wikipedia.org

Баъзи маълумотларга кўра, расмий никоҳдаги аёли Огулгерек хоним Лондонда истиқомат қилади. Шунингдек, Орқадоғнинг иккинчи норасмий аёли Марина исмли рус ҳамшираси бўлиб, президент у билан 1980 йилларда клиникада ишлаган вақтда танишган бўлиши эҳтимоли бор.

Гурбангули Бердимуҳаммедов 4 нафар фарзанди бор: 1 ўғил ва 3 нафар қиз.

Президентнинг ягона ўғли подполковник Сердар Бердимуҳаммедов ҳозирда Ахалск вилояти ҳокими ҳисобланади. У бунга қадар турли давлат лавозимларида ишлаган.

Туркманбошининг қизлари ҳақида маълумот мавжуд эмас.

Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков 1958 йил 16 ноябрда туғилган, маълумоти бўйича зоомуҳандис, 2017 йил 27 ноябрда президентликка сайланган. Оилали, 1 нафар аёли ва 2 нафар фарзанди бор: 1 ўғил ва 1 қиз.

vesti.kg

Қирғизистон президентининг қизи Бахтигул Жеенбекова Б.Елцин номидаги Қирғизистон-Россия славян университети талабаси, ўғли эса ҳали мактабда таълим олади.

Президентнинг акаси Юсуфбек Шарипов Қирғизистоннинг бирданига 4 давлат Кувайт, Марокаш, Иордания ва Баҳрайндаги элчиси бўлиб ишласа, яна бир укаси Юқори кенгаши депутати ҳисобланади.

Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев 1940 йил 6 июлда туғилган. Иқтисод фанлари доктори илмий унвонига эга. 1991 йилдан 2019 йилгача мамлакатни бошқарган.

zagranburo.org

Қозоғистон собиқ президенти, Миллат етакчиси Нурсултон Назарбаевнинг уч нафар қизи бор. Катта қизи Дариға Назарбаева 55 ёшни қаршилаган. Аввал, Қозоғистон парламентнинг қуйи палатасида депутат, сўнгра бош вазир ўринбосари этиб тайинланган, айни дамда эса парламентнинг юқори палатаси Спикери.

Иккинчи қизи — 51 ёшли Динара Кулибаевадир. Forbes журналининг маълумотига кўра, унинг бойлиги 3,2 миллиард долларга баҳоланади. Турмуш ўртоғининг ҳам шунча бойлиги бор. У, шунингдек, Қозоғистон Фанлар академиясининг академиги.

Учинчи қизи 38 ёшли — Алия. Алия тадбиркор ва экологик лойиҳалар билан шуғулланади.

Қозоғистоннинг амалдаги раҳбари Қосим Жўмарт Токаев 1953 йил 17 майда туғилган, маълумоти бўйича дипломат, 2019 йил 20 мартдан бошлаб Қозоғистон президенти ҳисобланади.

euroasianet.org

Амалдаги президент турмуш ўртоғи билан ажрашган ва 1 нафар ўғли бор. Ўғли Тимур Токаев сиёсий фанлар номзоди ва йирик бизнесмен ҳисобланади.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1957 йил, 24 июлда туғилган, маълумоти бўйича муҳандис. 2016 йилда 14 декабрда президентликка сайланган. Оилали, 2 нафар қизи ва бир нафар ўғли бор.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Саида Мирзиёева 2019 йил апрель ойидан бошлаб Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари ҳисобланади.

Президентининг кичик қизи - Шаҳноза Мирзиёева эса, 2017 йил декабр ойидан буён Мактабгача таълим вазирлиги ишлаб келмоқда.

Шаҳноза Мирзиёеванинг турмуш ўртоғи – Шавкат Мирзиёевнинг кичик куёви Отабек Умаров эса Ўзбекистон президенти хавфсизлик хизмати бошлиғи ўринбосари, Ўзбекистон триатлон федерацияси ва Ўзбекистон аралаш жанг санъати федерацияси раҳбари сифатида фаолият олиб боради.

Шавкат Мирзиёевнинг ягона ўғли ҳали мактаб ўқувчиси.