Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






​​Марказий Осиё давлатлари ва Ҳиндистон ўртасида Деҳли декларацияси қабул қилинди
27.01.2022 20:55,  
119

Шавкат Мирзиёев 27 январь куни Ҳиндистон—Марказий Осиё саммитида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, кейинги йилларда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги товар айирбошлаш қарийб икки баробарга ортди, қўшма корхоналар сони 400 тага етди. Йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда, Андижон вилоятининг Гужарат штати билан кооперацияси муваффақиятли ривожланмоқда.

Тадбиркорлар ва ҳудудлар даражасидаги бевосита алоқаларни рағбатлантириш, инвестициялар ва савдо соҳасида янги ўсиш нуқталарини аниқлаш мақсадида Ҳиндистон—Марказий Осиё ишбилармонлар кенгаши фаолиятига жадал суръат бағишлаш муҳим экани таъкидланди.

Президент минтақа мамлакатлари ўртасидаги транспорт алоқалари самарадорлигини ошириш ва замонавий инфратузилма яратиш масалаларининг устувор аҳамиятини қайд этди. «Қуруқ» портлар тармоғини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш, юк ташишда чегирма ва имтиёзли тарифлар тақдим этиш, божхона тартиботларини соддалаштириш мақсадида транспорт вазирларининг кўп томонлама учрашувлари механизмини йўлга қўйиш таклифи қўллаб-қувватланди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан