Марказий Осиё давлатлари ва Россия ТИВ ўринбосарлари мажлис ўтказади

Марказий Осиё давлатлари ва Россия ТИВ ўринбосарлари мажлис ўтказади

2020 йил 21 май куни Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўринбосарларининг видеоконференция шаклидаги мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мажлисда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўринбосарлари иштирок этади.

Маълум қилинишича, тадбир давомида Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия вазирлари учинчи учрашуви кун тартиби юзасидан фикр алмашиш, Афғонистондаги вазият, савдо-иқтисодий ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари ҳамда коронавирус пандемияси оқибатларининг олдини олишда ҳамкорликни мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.