Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий Осиё Иттифоқини тузиш ҳақида гапиришга ҳали эрта — Содиқ Сафоев
4.03.2021 20:40,  
480

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев «Нима учун минтақа давлатлари МО Иттифоқини яратиш масаласини кўриб чиқмайди», деган саволга жавоб берди.

«Интеграциянинг асосий таркибий қисми бу давлат ва иқтисодий тузилишнинг умумий тамойиллари, қадриятлар ва уйғун механизмлари ҳисобланади. МО давлатларида бу мавжуд эмас. Шунга қарамасдан, жуда катта қизиқиш бор, бироқ бу масалани кўтаришга ҳали вақтли», — деди у.

«Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатидаги энг асосий ютуқларидан бири — сўнгги 4 йил ичида минтақа мамлакатларининг ишончли ҳамкорлигини тиклашга муваффақ бўлгани, деб ўйлайман. 5−6 йил олдин ҳавода душманлик, шубҳа ва қандайдир агрессия шабодаси эсиб турар эди. Ҳозирда биз диалогни тиклашга эришдик», — деди Сафоев.

Сенатор делимитация ва демаркация жараёнини якунламасдан туриб, Ўзбекистонда мустақил давлат шаклланиши ёки транзит даврнинг якунланиши ҳақида гапиришга эрта  эканини ҳам айтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан