Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий Осиё давлатларининг халқаро савдо айланмалари борасидаги статистикалари қанчалик тўғри? (таҳлил)
3.02.2020 18:36,  
1410

Охирги пайтларда бир қатор нашрларда Марказий Осиё мамлакатлари ва уларнинг асосий савдо ҳамкорлари ўртасидаги савдо айланмаси борасидаги статистикада фарқларни кўришимиз мумкин. Масалан, Қозоғистон, Қирғизистон ва Хитой божхона хизматлари тақдим этаётган рақамларда фарқларни кўришингиз мумкин.

Қуйида Марказий Осиё давлатларининг савдо айланмаси бўйича қиёсий-таҳлилий статистика келтирилган.

Марказий Осиё мамлакатлари импорти

2018 йилдаги савдо айланмасидаги фарқларни билиш учун Халқаро савдо маркази (ITC) маълумотларидан фойдаланилган. ХСМ маълумотлари Жаҳон савдо ташкилоти (WTO) ҳамда БМТнинг савдо ва ривожланиш бўйича конференсияси (UNCTAD) маълумотлари билан солиштирилган.

Марказий Осиё мамлакатларининг товарлар ва хизматлар импорти Россия, Хитой, Туркия каби барқарор импорт потенциалига эга бўлган мамлакатлар орқали ўтади.

Хитой

ХХРнинг ташқи савдо маълумотларига кўра, 2018 йилда Хитой Қозоғистонга $11,3 млрдлик товарлар ва хизматлар экспорт қилган. Қозоқ томон маълумотларига кўра $5,4 млрдлик импорт қилинган. Фарқ 5,9 миллиард доллар.

Бу каби фарқ Қирғизистонда ҳам кузатилади. Хитой томонига кўра, $5,5 млрдлик товар ва хизматлар Қирғизистонга экспорт қилинган. Бишкек эса Хитойдан $1,9 млрдлик импорт бўлган деган маълумотни беряпти. Фарқ 3,6 миллиард доллар.

Тожикистонда, Қирғизистон ва Қозоғистонда бўлгани каби, савдо ҳажмида жиддий фарқ йўқ. Тожикистон маълумотлари шуни кўрсатадики, мамлакат Хитойдан $594 млнлик маҳсулот олган, Хитой томони маълумотлари эса экспорт ҳажмини $1,4 млрд деб кўрсатмоқда. Фарқ 832 миллион доллар.

Товар айирбошлаш ҳажми тўғрисидаги маълумотларнинг минимал фарқлари Ўзбекистон томонидан кўрсатилган: 402 миллион АҚШ доллари.

Россия

Марказий Осиё ва Россия ўртасидаги савдо айланмаси маълумотларидаги фарқлар, Хитой билан бўлгандаги каби, юқори эмас. Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг асосий импорт қиладиган мамлакатларидан бири Россия ҳисобланади.

Ташқи савдо маълумотлари борасидаги минимал фарқлар Ўзбекистон статистикасига тўғри келади. Фарқ 17 миллион доллар.

Қозоғистон статистикасига кўра, Россиядан 12 923 333 000 долларлик импорт амалга оширилган. Руслар эса 12 992 138 000 долларлик товар ва хизматлар “сотганмиз деяпти”. Фарқ 69 миллион доллар.

Ташқи савдо маълумотлари борасида Тожикистонда ҳам етарлича фарқлар кузатилди: 118 миллион доллар.

Энг катта фарқ Қирғизистон ва Россия статистикасида кузатилган: 125 миллион доллар.

Туркия

Марказий Осиё ва Туркия савдо айланмаси маълумотларида жиддий тафовут йўқ.

Савдо айланмаси маълумотлари борасидаги энг катта фарқ Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади. Ўзбекистон давлар статистика қўмитаси маълумотларига кўра, қарийб $1 млрдлик товар ва хизматлар импорт қилган. Туркия маълумотларига кўра, $951 млнлик товар экспорт қилинган. Фарқ 147 миллион доллар.

Туркия маълумотларига кўра, Туркия ва Қирғизистон ўртасидаги савдо айланмаси $377 млнни ташкил этади. Бироқ Қирғизистон томони маълумотларига кўра, савдо айланма $290 млн. Фарқ 87 миллион доллар.

Тожикистон статистикасининг кўрсатишича, Туркиядан импорт ҳажми $124 млн. Туркиянинг Тожикистонга қилган экспорти тўғрисидаги маълумотларига кўра, $177 млн. Фарқ 52 миллион доллар.

Товар айирбошлаш ҳажми тўғрисидаги маълумотларнинг минимал фарқлари Қозоғистон томонидан кўрсатилган: 52 миллион АҚШ доллари.

Бу уч мамлакатнинг Туркманистон билан ташқи савдоси ҳажмини таққослашнинг имкони бўлмади – Туркманистон томоннинг статистикалари топилмади. Туркия Туркманистонга $467 млн товарлар экспорт қилган (Туркия статистикаси бўйича), Хитой $317 млнлик, Россия $289 млнлик товар ва хизматлар экспорт қилган. 

Марказий Осиё мамлакатларининг товарлар импорти

Марказий Осиё ва Хитой ўртасидаги савдо айланмаси ҳажмидаги йирик фарқлардан ташқари Хитойнинг Марказий Осиё мамлакатларига қиладиган экспорт товарларида ҳам фарқни кузатишимиз мумкин. Хитойдан олиб кирилаётган товарларнинг фарқини кўриш учун, ўлчовлар Халқаро савдо марказининг (ITC) икки хонали код тизимида 4 (HC4) мувофиқлаштирилган тизимли товарлар билан АҚШ долларида ўтказилди.

Хитойдан олиб кирилаётган бешта энг йирик товарлар импортида Хитой ва Марказий Осиё маълумотлари фарқ қилади.

Қирғизистон

Хитой маълумотларига кўра, Хитойдан Қирғизистон импорт қиладиган бешта асосий товар оёқ кийимлар; трикотаж ва нотрикотаж кийим-кечаклар; пахта; электр жиҳозлари.

Қирғизистон маълумотларига кўра, Хитойдан Қирғизистон импорт қиладиган бешта асосий товарлар оёқ кийимлар, механик қурилмалар; электр жиҳозлари; сунъий штапел толалари; трикотаж товарлар.

Хитой ва Қирғизистоннинг мамлакатга товарларни олиб кириши тўғрисидаги маълумотларидаги энг катта фарқ 1,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этадиган трикотаж маҳсулотларга тўғри келади.

Қозоғистон

Хитой маълумотларига кўра, Қозоғистон Хитойдан сотиб оладиган бешта асосий товарлари қуйидагилари: механик қурилмалар, электр жиҳозлари, трикотаж ва нотрикотаж кийим-кечаклар.

Хитой ва Қозоғистон маълумотларидаги энг катта фарқ миқдори $1 млрд бўлган трикотаж маҳсулотлар ва умумий ҳажми $695 миллионлик оёқ кийимларда кузатилади.

Тожикистон

Тожикистонда қозоқ ва қирғиздаги каби катта фарқлар мавжуд эмас. Асосий фарқ қиймати $115 млнлик бўлган оёқ кийимларда кузатилади.

Хитой томон маълумотларига кўра, Хитойдан Тожикистонга олиб кириладиган беш асосий товарлар электр жиҳозлари, механик қурилмалар, оёқ кийимлар, трикотаж маҳсулотлари ҳамда темир ёки пўлат буюмлар ҳисобланади.

Тожикистон статистикасига кўра, бу беш товарлар қуйидагилар: механик қурилмалар, темир ва пўлат, электр жиҳозлари, темир ёки пўлат буюмлар ва транспорт воситалари.

Ўзбекистон Хитойдан импорт қиладиган беш асосий маҳсулоти борасидаги Хитой ва Ўзбекистон маълумотлари бир-бирига мос тушади. Бироқ электр жиҳозлари импорти борасида фарқ мавжуд – $199 млн.

Марказий Осиё мамлакатлари экспорти

Марказий Осиё мамлакатлари экспорт хомашё ва табиий ресурслар асосий ўринни эгаллайди.

Марказий Осиёнинг экспорт фаолиятини мониторинг қилиш бўйича маълумотлар Халқаро савдо марказидан (ITC) олинган, унда Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдо ва ривожланиш бўйича конферентсияси (UNCTAD) билан бир хил маълумотлар мавжуд.

Мамлакат

Асосий экспорт товарлари

Қозоғистон

Нефть хомашёси

 

Қайта ишланган мис

 

Табиий газ

 

Ферро қотишмалар

 

Радиоактив кимёвий моддалар

Қирғизистон

Олтин

 

Қимматбаҳо металлар

 

Қайта ишланган нефт маҳсулотлари

 

Тўқимачилик саноати маҳсулотлари

 

Сабзавотлар

Тожикистон

Алюминий

 

Олтин

 

Руҳ (руда)

 

Қўрғошин (руда)

 

Пахта

Туркманистон

Табиий газ

 

Қайта ишланган нефт

 

Пахтадан йигирилган ип

 

Пахта

 

Нефть хомашёси

Ўзбекистон

Олтин

 

Нефть хомашёси

 

Пахтадан йигирилган ип

 

Этил полимерлари

 

Қайта ишланган мис

Манба: The Observatory of Economic Complexity (OEC)  Get the data  Created with Datawrapper

 

Италия импорт маълумотларига кўра, Қозоғистондан мамлакатга $2 млрд миқдорида маҳсулот келиб тушган. Қозоғистон статистикаси шуни кўрсатадики, Италия Қозоғистондан $11,7 млрдлик товарларни сотиб олган. Фарқ 9,7 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.

Қозоғистон маълумотларига кўра, Хитойга экспорт ҳажми $6,2 млрдни, Хитой маълумотларига кўра $8,5 млрдни ташкил этади. Фарқ 2,3 миллиард доллар.

Нидерландия маълумотларига кўра, Қозоғистондан $231 млнлик товар ва хизматлар сотиб олинган. Қозоғистон маълумотларига кўра, $6,2 млрдлик экспорт амалга оширилган. Фарқ 5,9 миллиард АҚШ доллари.

Россия импорт маълумотларига кўра, Ўзбекистондан мамлакатга $1,1 млрд миқдорида маҳсулот келиб тушган. Ўзбекистон статистикаси шуни кўрсатадики, Ўзбекистон Россияга $1,6 млрдлик товарлар экспорт қилган. Фарқ 0,5 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.

Ўзбекистон маълумотларига кўра, Қозоғистонга экспорт ҳажми $1,2 млрдни, Қозоғистон маълумотларига кўра $844 млнни ташкил этади. Фарқ 573 миллион доллар.

Хитой ва Ўзбекистон савдо айланмаси статистикаси борасидаги фарқ 203 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.

Экспорт бўйича Тожикистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари Қозоғистон, Туркия, Швейцария ҳисобланади.

Швейцария маълумотларига кўра, Тожикистондан мамлакатга $213 млн миқдорида маҳсулот келиб тушган. Тожикистон статистикаси шуни кўрсатадики, мамлакат Швецарияга $1,6 млнлик товарлар экспорт қилган. Фарқ 211 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Тожикистон маълумотларига кўра, Туркияга экспорт ҳажми $276 млнни, Туркия маълумотларига кўра $201 млнни ташкил этади. Фарқ 75 миллион доллар.

Қозоғистон ва Тожикистон савдо айланмаси статистикаси борасидаги фарқ 23 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.

Савдо ҳажми тўғрисидаги маълумотларда нега Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой ўртасида катта тафовутлар мавжуд?

Макроиқтисодчилар ва божхона ходимларининг айтишича, бунинг сабаби маҳсулот қийматини ўлчашнинг турли хил услубларида бўлиши мумкин. Баъзи давлатлар ҳажм билан бир қаторда харажатларни ҳам ҳисобга олишади ва шу билан товар айирбошлаш ҳажмини оширади. Бундан ташқари, Хитой Марказий Осиёдан бошқа мамлакатларга транзитни Марказий Осиёга тўғридан-тўғри импорт сифатида кўриб чиқади, бу эса Хитой ва ушбу мамлакатлар ўртасидаги савдо ҳажми тўғрисидаги маълумотларнинг фарқланишига таъсир қилиши мумкин.

Марказий Осиёнинг барча давлатлари асосан хом нефт, олтин, хом алюминий ва нефт газлари экспорт қилади. Марказий Осиё давлатларининг асосий экспорт шериклари - Хитой, Италия, Швейцария, Туркия ва Қозоғистон.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан