Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий Осиёда “Олтин квадрат” сайёҳлик йўналиши очилади
12.02.2020 19:25,  
373

Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг кўҳна ҳамда замонавий шаҳарлари бўйлаб янги сайёҳлик йўналиши очилди. Бу ҳақда Қозоғистонниг Казинформ нашри хабар бермоқда.

Йўналиш Қозоғистоннинг Нур-Султон, Олмаота, Туркистон, Ўтрор, Тароз, Чимкент; Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива каби тарихий шаҳарларини ўз ичига олади.

Йўналишга Россиядаги «Олтин халқа» лойиҳасининг муқобили сифатида қаралмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Саидикром Ниёзхўжаевнинг айтишича, Чимкентдан Тошкентга тўғридан-тўғри олиб борувчи темир йўл қуриш кўзда тутилмоқда.

«Ўзбекистон томонидан ушбу масала ечимини топган. Тезкор поезд Чимкент-Тошкент, Тошкент-Самарқанд йўналишида юради.

Шунингдек, Қизилўрда ва Навоий ўртасида автомобиль ва темир йўл қуришни таклиф қиляпмиз» - деди С.Ниёзхўжаев. «Олтин квадрат» турлари бу йил синов тариқасида сотувга чиқарилади.

Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги Бош консули Аброр Фатхуллаевнинг айтишича, туристлар оқимига қулай бўлиши учун Шенген визасига аналог сифатида – Silk Visa жорий қилинади. Ушбу визага кейинчалик бошқа мамлакатлар ҳам қўшилиши мумкин.

Мавзуга доир: Покистоннинг “Evolve Business Insight” журнали Ўзбекистон ҳақида махсус сон чоп этди

Мавзуга доир: Ўзбекистонлик туристлар ҳисобига Қозоғистон сайёҳликдан оладиган фойдасини 8 баробар оширмоқчи

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан