Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий Осиёдаги илк криптобиржа очилиш маросими бўлиб ўтди
22.01.2020 09:20,  
204

Аввал хабар қилганимиздек, 20 январ Тошкентдаги Корея маданият марказида Блокчейн саноати бўйича конференция ва “ UzNEX” криптобиржасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар орасида Корея, Япония, Сингапурнинг этакчи компанияларининг вакиллари, Ўзбекистон Республикаси вазирлик ва идоралари раҳбарлари бор. Тадбир доирасида, шунингдек, Ўзбекистондаги биринчи крипто биржаси - " UzNEX"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ҳозирги кунда дунёдаги энг ёш ва тез ривожланаётган давлатлардан бири бўлиб, бу ерда, жумладан, рақамли иқтисодиёт соҳасида ҳам катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Марказий Осиёнинг марказида жойлашган Ўзбекистон улкан салоҳиятга эга ва яқин орада глобал рақамли иқтисодиётни бошқариши мумкин.

UzNEX - бу Марказий Осиёдаги  Ўзбекистон миллий валютаси, кредит карталари ва АҚШ долларларидан фойдаланган ҳолда фаолияти ташкиллаштирилган ягона бозор. Дунёдаги криптобиржаларининг фақат бир нечтаси кредит карталар бўйича хизматларни ва АҚШ доллар бозорини таъминлайди. Ўзбекистон фуқароларига биржада критовалюта сотишга рухсат берилади, хорижий фуқароларга эса ўз қонунларига мувофиқ чекловлар мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно, криптобиржасининг барча хизматларидан фойдаланишга рухсат берилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан