Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий Осиёнинг ривожланиши Афғонистонда тинчликни таъминлаш билан узвий боғлиқ – Владимир Норов
25.09.2022 11:11,  
19

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 77-сессиясидаги нутқида қўшни Афғонистондаги вазиятга эътибор қаратди.

Хусусан, Марказий Осиёнинг ривожланиш истиқболлари Афғонистонда тинчликни таъминлаш билан узвий боғлиқлигини таъкидлади.

“Биз чуқур гуманитар инқирозни бошдан кечираётган ушбу мамлакатга халқаро эътиборнинг пасайишидан хавотирдамиз, - деди В.Норов. - Афғонистоннинг мавжуд муаммолар қуршовида яккаланиб қолишига йўл қўймаслик ниҳоятда муҳимдир. Бу, шубҳасиз, минтақавий ва халқаро хавфсизликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин”.  

Қайд этилганидек, жорий йил июл ойида Афғонистон муваққат ҳукумати делегацияси иштирокида Тошкентда бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференсия жаҳон ҳамжамиятининг ушбу мамлакатга нисбатан изчил ёндашувларни ишлаб чиқишдан манфаатдорлигини кўрсатди.  

 

Вазирнинг сўзларига кўра, Афғонистон иқтисодиётини тиклаш, унинг минтақалараро иқтисодий жараёнларга қўшилиши, инфратузилма ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш халқаро ҳамжамиятнинг умумий устувор йўналиши бўлиши керак. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун БМТ, халқаро молия институтлари ва донор мамлакатларнинг кўмаги зарур.

Ўзбекистон Афғонистонга кўмаклашиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Чегарадош Термиз шаҳрида Халқаро транспорт-логистика хаби ташкил этилиб, БМТ тузилмалари томонидан Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатишда унинг имкониятларидан кенг фойдаланмоқдалар.

Термиз шаҳрида Афғонистонни гуманитар қўллаб-қувватлаш бўйича махсус жамғармани ташкил этиш бўйича таклиф билдирилди. Жамғарма маблағлари ижтимоий инқирозни бартараф этиш, ёшлар учун таълим дастурлари ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилиши кўзда тутилмоқда.

В.Норов Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан жорий йил июл ойида қабул қилинган "Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш тўғрисида"ги резолюциясига эътибор қаратди. Мазкур ҳужжатда Афғонистонни иқтисодий ҳамкорликка жалб қилиш, уни икки минтақани боғлайдиган кўприкка айлантириш устувор ўрин тутади.

Мазкур ғояларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши учун "Термиз – Мозори-Шариф – Кобул - Пешовар" темир йўлини қуриш каби трансминтақавий инфратузилма лойиҳалари амалга оширилиши лозимдир.  

- Афғонистонни минтақавий савдо-иқтисодий алоқаларга жалб этиш муаммоларини ҳал этишга Ўзбекистон томонидан БМТ кўмагида Тошкент шаҳрида Ўзаро боғлиқлик бўйича минтақалараро марказ ташкил этилиши ҳам кўмаклашади, - деди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан