Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Mars ўз маҳсулотларини Россияга етказиб беришни тўхтатаётганини маълум қилди
11.03.2022 08:16,  
81

Mars ўз маҳсулотларини Россияга етказиб беришни тўхтатаётганини маълум қилди. Бу ҳақда BBC news нашри хабар бермоқда.

"Биз Россияга янги сармоя киритишни тўхтатдик ва маҳсулотимизни Россияга олиб кирмаймиз ёки экспорт қилмаймиз. Россия ва Беларусдаги ижтимоий тармоқлардаги фаолиятимиз ва рекламаларимиз тўхтатилади", - дейилади компания баёнотида.

Mars Россияда 30 йилдан ортиқ вақтдан бери ишлайди ва деярли 6000 ходимга эга. Компания уларни қўллаб-қувватлашда давом этишини айтди, бироқ Россияда бизнес юритиш ҳозирча имконсиз.

"Украинадаги бу даҳшатли урушдан юрагимиз эзилди. Бизнинг асосий ташвишимиз ва мутлақ устуворлигимиз - минтақадаги ходимларимиз хавфсизлиги. Биз жабрланганларга ёрдам бериш учун ажратилган 2 миллион доллардан ташқари, гуманитар хайрияларимизни 10 миллион долларга оширамиз", деди компания вакили.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан