Марсда ҳам бир пайтлар сув тўла водийлар бўлган экан

Марсда ҳам бир пайтлар сув тўла водийлар бўлган экан

Келгусида балки инсониятга мезбонлик қиладиган Марс сайёраси 4 миллиард йил муқаддам бизнинг дунёга ўхшаш бўлган экан.

“Евроньюс”нинг хабар беришича, Европа фазо агентлиги (ESA) Марсда 700 километр узунликдаги қуриган дарё водийсининг расмларини эълон қилди. Расмларни агентликнинг Mars Express сайёралараро станцияси олган.

Марсдаги энг узун водийлардан бири бўлган ва Ниргал Валлис номи берилган бу ҳудудда 3,5-4 миллиард йил аввал сув тўла дарёлар оққани тахмин қилинмоқда. Водийнинг чуқурлиги 200 метрга, кенглиги эса 2 километрга тенг. Бу сингари водийларни Чилидаги Атакама чўлида, Гавайи оролларида ва АҚШнинг Колорадо платосида учраши мумкин.