Март ойидан Россияда 12 та миллий телеканал намойиши йўлга қўйилади

Март ойидан Россияда 12 та миллий телеканал намойиши йўлга қўйилади

ТАССнинг хабар беришича, март ойидан Россияда ўзбек тилидаги 12 та телеканал трансляцияси йўлга қўйилади.

Имзоланган шартномага кўра ўзбек телеканалларига ТВ-платформасида Россия ва МДҲ давлатларида  ўзбек тилидаги кўрсатувларни эфирга беришга расман рухсат берилади. СПБ ТВ бош директори Кирилл Филипповнинг сўзларига кўра, ҳозирда 2 миллиондан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари доимий равишда Россияда. Шу жиҳатдан аудитория кенглиги 2.5 миллионга тенг.

Томошабинларга Ўзбекистоннинг 12 та миллий каналини кўриш имконияти тақдим этилади.  Улар орасида спорт, янгиликлар, оммабоп, кўнгилочар дастурларга мўлжалланган каналлар бўлади. Контент юқори сифатда ҳавола этилади, телекўрсатувларни хоҳлаган восита орқали томоша қилиш мумкин: турли мобиль экранлар, планшетлар, первонал компьютер ва SmartTV. Замонавий имкониятлардан фойдаланиб турли ҳудудда ўз қизиқишларига қараб реклама жойлаштириш мумкин.