Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Март-сентябрь ойларида Эроннинг нефть экспортидан тушган даромади 44 фоизга ошиб, 26 миллиард долларни ташкил этди
18.02.2023 00:32,  
11

Теҳрон 2022 йилнинг март-сентябрь ойларида хорижий мамлакатларга нефть сотишдан 26 миллиард доллар даромад олди. Бу ҳақда Эрон нефть, газ ва нефть-кимё маҳсулотлари экспорт қилувчилар иттифоқининг расмий вакили Ҳамид Ҳусайни маълум қилди, дея хабар беради IRNA.

Белгиланган даврдаги даромад Эрон 18 доллар олган 2021 йилнинг март-сентябрь ойларига нисбатан 44 фоизга кўп бўлди. Ҳусайний фикрича, жаҳон ялпи ички маҳсулотидаги улуши 15 фоизни ташкил этувчи Эрон нефти савдосида Хитой муҳим роль ўйнаган.

Эрон нефть, газ ва нефть-кимё экспортчилари иттифоқи вакили Теҳрон ва Пекин нефть соҳасида қўшма лойиҳаларни режалаштираётганини қўшимча қилди. У тафсилотларни ошкор қилмади, чунки бу ҳолатда баъзи алоқаларни амалга оширишга Америка санкциялари тўсқинлик қилиши мумкин.

Бир кун аввал Халқаро энергетика агентлиги (IEA) матбуот хизмати 2023 йил январь ойида Россиядан нефть экспортининг жисмоний ҳажми ўтган йилнинг декабрига нисбатан кунига 400 минг баррелга ошиб, 8,2 миллион баррелни ташкил этгани ҳақида хабар берган эди. Экспортдан тушган тушум 0,7 миллиард долларга ошиб, 13 миллиард долларга етди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан