Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Машина ойнасидан танасини чиқариб "сайр" қилган қизлар жазоланди
19.01.2022 18:47,  
216

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда, Nexia-3 ойнасидан танасини чиқарган қизлар акс этган видеолавҳа тарқалганди.

ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат 2022 йил 15 январь куни "Қамчиқ" довонидаги йўлда автомобилда ҳаракатланиб кетаётган вақтда содир бўлган. Ҳуқуқбузарлар ҳам ушланган.

"Ойнадан елкаларигача чиқариб олиб, ўзларича бақириб шовқин қилишди. Кейин мен машинага ўтиринглар дедим. Қилган ишимдан пушаймонман", - деди ҳайдовчи.
"Ўртоғим олди ойнадан чиқди. Мен орқада ўтиргандим. Кейин, сен чиқолмайсан деб, гап теққизди. Кейин мен ҳам чиқдим. Пушаймонман", - дейди қизларнинг бири.

Мазкур қизларга нисбатан МЖтКнинг 138-моддаси 4-қисмига асосан чора кўрилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан