Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Масжид қурилиши учун йиғилган 32,7 миллионни ўзлаштирган “сахий” қўлга олинди
3.06.2020 14:57,  
574

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари Олмазор туманидаги масжид қурилиши учун хайрия қилинган пулларни ўзлаштириб юбормоқчи бўлган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.

"Дарё"нинг ёзишича, Олмазор туманидаги «Исломобод» масжиди имом-хатиби Абдуллоҳ Йўлдошев масжид қурилиши учун хайрия маблағларини йиғиш мақсадида ўз номига пластик карта очтирган ва Telegram’даги гуруҳ орқали унинг рақамларини эълон қилган. Орадан кўп ўтмай  Kama ники остидаги шахс пул ўтказмоқчи эканлигини маълум қилган.

«Кама» имом-хатибга пул ўтказмоқчи эканлигини ва ҳозир бир код боришини, бу кодни ўзига айтиб юборишини сўраган. Орадан кўп ўтмай, Абдуллоҳ Йўлдошев масжид қурилиши учун очилган пластик картадан 33 миллион 757 минг сўм пуллар ечиб олингани пайқаб, бу ҳақда ИИББга мурожаат қилган.

Келиб тушган аризага мувофиқ Тошкент шаҳар ИИББ Тезкор қидирув бошқармаси томонида ўтказилган тезкор тадбир давомида бу ишни 2000 йили Тошкент вилоятида туғилган шахс қилгани аниқланган. У ўз жиноий ҳаракатларини олиб бориш ва интернет тармоғидаги жиноят изларини яшириш мақсадида АҚШга тегишли SIP виртуал рақамини очиб, шу рақам орқали Telegram’да Kama ники остида фаолият олиб борган.

Гумонланувчининг айтишича, у қарта ўйинларида қарздор бўлиб қолиб, шу ишни қилишга мажбур бўлган.

Олмазор тумани Тергов бўлими томонидан мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан